Our website uses necessary cookies to enable basic functions and optional cookies to help us to enhance your user experience. Learn more about our cookie policy by clicking "Learn More".
Accept All Only Necessary Cookies

Муслима кундалиги के बारे में

Kundalik ishlari tartibi, Namozov vaқtlari, फरजंद tarbiyasi, gўzallik द्वीप retseptlar।

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!

Муҳтарам опа сингиллар ушбу дастур сизга нафақат кундалик ишларингизни тартиблашда, балки намоз вақтларини аниқлаштиришда ҳам кўмакчи бир тақвимдир. Оддий тақвимлардан фарқли ўлароқ унда зуҳо ва таҳажжуд намозлари вақти ҳам берилган. Зеро бу икки намознинг ҳам улуғлиги ва фазилатли эканлиги ҳадисларда таъкидланган. Эслатиб ўтамиз: намоз вақтлари шаҳардан шаҳарга фарқ қилади. Шунинг учун дастурнинг “Созлаш” саҳифасида жойингизни аниқланг.

Ҳар бир кун санаси берилар экан, ўша кунда рўза тутиш фарз, суннат ёки аксинча ман этилганлиги қайд қилинган. Шунингдек байрамларимиз ва алоҳида аҳамиятли кунлар ҳам эсдан чиқмаган. Ўша кунга тегишли ҳадислар ва маълумотлар келтирилган. Улар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва ҳаёт” силсиласидан олинган.

Кундалик ҳар кунги ишларингизни соатлар бўйича тартиблашингиз учун қулай бир ҳолда тузилди. “Кун тартиби” саҳифасида муҳим ишларингизни унутмаслигингиз учун эсламталар қўшишингиз мумкин.

“Харид зарурати” саҳифаси аёлларимиз учун жуда долзарб. Чунки биз ҳамиша ниманидир харид қилишимиз керак бўладию, баъзан рўйхатдан бирор нарса унутилади. Умид қиламизки, энди камчиликларга йўл қўйилмайди.

Шунингдек айни қўлланмада сиз ҳар куни янги таомлар рецептларини ҳам топасиз. Таомларга керакли масаллиқлар юртимизда мавжудлигига аҳамият берилди ва фаслга мослаб танланди. Ҳар бир таомнинг рецептини батафсил ўрганишни истасангиз ва фотоларни кўрмоқчи бўлсангиз www.muslimaat.uz сайтига мурожаат қилинг.

Яна сиз учун керакли деб ҳисоблаб тавсия этганимиз: фарзанд тарбияси рукнидир. Ҳар бир она ўз фарзандининг тарбияли бўлмоғини орзу қилади. Шундай экан, айни борада болалар психологлари, жаҳондаги машҳур педиатрлар тавсиялари, қолверса миллий диний анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда ушбу маслаҳатларни жамлашга уриндик.

Аёллар учун ўта муҳим бўлган мавзу бу гўзаллик. Сир эмаски оилаларимизнинг мустаҳкамлиги баъзан аёлларимизнинг ўзларига нисбатан аҳамиятлари бўлишларига, ташқи кўринишларига боғлиқ бўлиб қолади. Айни мақсадни кўзлаб, уй шароитида яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда, керакли маслаҳат ва тавсияларни “Гўзаллик” саҳифасида топасиз.

“Календар” саҳифасида ойлик календарни милодий ҳамда хижрий саналар кўринишида тақдим қилдик. Бу календар янги ой чиқиш кунини билишда ҳамда аёлларна хос ҳолатларни белгилаб боришда қўл келади.

Дастурда қўшимча ўлароқ ҳозирги кунда махсулотларда учрайдиган зарарли элементлар (E-моддалар) ва кир ювишда кийимларда эҳтиёт белгиларнинг изоҳларини топасиз.

Азиз Муслима опа сингиллар! Қўлингиздаги ушбу кундалик сизу бизга икки дунёда манфаатли бўлишини сўраймиз. Агар саҳву хатолар учраса, узр сўраймиз. Мақул келган жиҳатлари учун эса дуоларингиздан умидвормиз!

अनुवाद लोड हो रहा है...

अतिरिक्त ऐप जानकारी

नवीनतम संस्करण

निवेदन Муслима кундалиги अपडेट 1.3

द्वारा डाली गई

Gonçalo Gomes Da Costa

Android ज़रूरी है

Android 3.2+

अधिक दिखाएं

नवीनतम संस्करण 1.3 में नया क्या है

Last updated on Jan 23, 2016

• Баъзи техник хатоликлар тузатилди

अधिक दिखाएं

Муслима кундалиги स्क्रीनशॉट

पिछले 24 घंटों में लोकप्रिय लेख

टिप्पणी लोड हो रहा है...
भाषाओं
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलतापूर्वक सब्सक्राइब!
अब आप APKPure की सदस्यता ले रहे हैं।
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलता!
अब आप हमारे न्यूज़लेटर की सदस्यता ले चुके हैं।