Use APKPure App
Get Юкумли касалликлар old version APK for Android
Yukumli kasalliklar
Юқумли касалликлар инсониятга қадим
замонлардан бери маълум. Кўпгина юқумли
касалликлар қадимда кенг тарқалиб, оғир кечган
ва минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетган. Ўша
даврдаёқ олимлар вабо, чин чечак, ўлат каби
касалликларнинг юқумли эканлигини айтиб,
уларнинг тирик қўзғатувчилари бўлиши
мумкинлигинй тахмин қилганлар. Буқрот уларии
”миазма"лар деб атаган. Ҳатто касалликдан
сақланишнинг оддий эҳтиёт чоралари ишлаб
чиқилган.
Табобат илмининг бобокалони Абу Али ибн
Сино (930-1037) ўзининг "Тиб қонунлари"
китобида "Касалликдан баъзилари юқумли
бўлади, — деб кўрсатади. — Булар мохов, қўтир,
чечак, вабо иситмаси, йиринглаган яралар каби
хасталиклардир".
Ундан беш аср кейингина италиялик шифокор
Д.Фракастро (1483-1553) "Контагиялар ва
контагиоз касалликлар" деб номланган китобида
юқумли касаллик қўзғатувчиларини тирик
мавжудотлар — "онтагиялар" деб атаган. Уларни
3 хил йўл билан: контакт, бемор фойдаланган
турли буюмлар ва ҳаво орқали ўтади, деб
таъкидлайди олим.
Л.М.Исаев 1922 йилларда безгакни ўрганиш
ва мутлақо тугатишда, Бухорода ришта
касаллигини бартараф этишда жуда катта ҳисса
қўшди. Н.И.Рагоза, А.Л.Каценович ва улар
раҳбарлигидаги мутахассислар республика
ҳудудида қора оқсоқ, қорин тифи касалликларни
ҳар томонлама ўрганиб, клиник кечиши ва
белгиларини батафсил ёритдилар.
Юқорида санаб ўтилган инфекциялар (қора
оқсоқ, қорин тифи, яъни ич терлама, безгак,
вабо, вирусли гепатитлар, менингококли
инфекция, геморрагик иситмалар ва
бошқалар)ни академик Мусабоев И.К.,
профессорлар Юнусова Ҳ.А., Мажидов В.М.,
Жалилов К.Ж., Саипов С.С., Қодиров Ғ.Қ.,
Назаров Ш.Н. ва бошқалар чуқур ўрганиб,
уларнинг клиникаси, ташхисоти ва давоси
соҳасида илмий тадқиқот ишларини адо этдилар.
Юртимизда инфектологиянинг (юқумли
касалликлар фанининг) ривожланишида тиббиёт
олийгоҳлари юқумли касалликлар кафедралари,
илмий тадқиқот институтлари катта рол ўйнайди.
Юқумли касалликлар этиологияси,
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, давоси,
ташхисоти ва профилактикаси ўрганилган бўлса-
да, ҳар йили Ер шаридаги 1 млн.дан ортиқ киши
шу касалликлар билан оғрийди ва бу фақаттина
саломатликка эмас, иқтисодга ҳам салбий таъсир
кўрсатмокда
Last updated on Jan 19, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
द्वारा डाली गई
Kyaw Htet
Android ज़रूरी है
Android 4.0+
श्रेणी
रिपोर्ट
Юкумли касалликлар
1.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
Jan 19, 2019