Use APKPure App
Get Шифобахш мойлар old version APK for Android
Шифобахш мойлар
Канакунжут ёғи ва турп ёғи қувватлари бирбирларига
ўхшаш бўлиб, иккови ҳам эритиш хоссасига
эгадирлар. Турп ёғи эски зайтун ёғига
ўхшаш бўлиб, қиздирувчанроқ бўлса ҳам канакунжут
ёғи ундан кучлирокдир.
Канакунжут ва турп ёги иккинчи даражада
иссиқ ва қуруқ, гулсафсар ва ясмиқ ёғлари учинчи
даражада иссиқ ва қуруқ, қичитқиўт ва маҳсар
ёғлари биринчи даражада иссиқ ва иккинчи
даражада ҳўл, бўтакўз (наргис) ёғи иккинчи даражада
иссиқ ва биринчи даражада ҳўл, гулхайри
ёғи иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ, бон ва
аччиқ бодом ёғлари ҳам шундайдирлар. Ток учлари,
қизил гул ва олма ёғлари совутиш ва буруштиришда
бир-бирларига яқиндирлар, беҳи ёғи
ҳам шундай. Мойчечак ёғи мўътадил даражада
иссиқ. Укроп ёғи ҳам шунга ўхшайди, лекин бундан
қиздирувчанроқдир. Бўтакўз ёғи қувват ва
таъсир жиҳатидан укроп ёғига яқин, лекин бунинг
ҳиди ўткирроқ бўлиб, бош учун укроп ёғичалик
ярарлик эмас. Гунафша ёғида буруштириш
йўқ, лекин совутиш бор. Газагўт ёғи эса шимилтирувчидир.
Бодомнинг, айниқса, аччиқ бодомнинг ёғи
очувчидир. Олманинг ёғида эса буруштириш ва
совутиш хоссаси бор.
Мойчечак ёғи оғриқларни қолдирувчи, зич тузилишни
йўқотувчи ва буғларни тарқатувчидир.
Гулсафсар ёғи юмшатувчи, аъзоларни қувватли
қилувчи, тиқилмаларни очувчи ва оғриқларни
қолдирувчидир.
Миртанинг ёғи аъзоларни пишиқ қилиб, кучайтиради,
беҳи ёғидан кўра кўпроқ совутади ва
аъзога тортилмоқда бўлган моддаларни тўхтатади.
Газагўт ёғи қорин дамланишини кучли равишда
тарқатади. Бу дафна дарахтининг ёғи кабидир,
балки ундан ҳам қиздирувчандир. Иккови ҳам
эски оғриқларни қолдиради ва елларни тарқатади.
Қуст ёғи вабонинг турли ҳолларида фойдалидир.
Бадан ва ҳаво ҳидларини ёқимли қилади.
Дафна ёғи "тулки касаллигига қарши ишлатилади.
Мирта ёғи мўй ўсадиган ерларни пишиқ ва
кучли қилади ва мўйни қорайтиради.
Куст ёғи мўйни ёшлик чоғидагидек қилиб сақлайди.
Аччиқ бодомнинг ёғи асал билан, айниқса
мурр, гулсафсар илдизи ва эритилган мум билан
ишлатилса, юздаги бурушиш, сепкил, яра излари
ва бошқаларга фойда қилади. Буларни қайнатилган
узум шарбати билан қўшиб бошдаги қазғоқ
ва кепакланишга қарши суртилса, фойда беради.
Канакунжут ёғи қора доғ ва сепкилга яхшидир.
Сариқ йўнғичқа (ёғи) ранг бузилганига қарши,
айниқса кўз атрофида бўладиганига қарши, яхшидир.
Бодом ёги эмчак шишига фойдали. Гулсапсар
ёғи эскирган қаттиқланишга ишлатилса, упи эритади
(ва йўқотади).
Канакунжут ёғи дағал тошмаларга ва қўтирга
ишлатилади. Сариқ йўнгичқа ёги ширинчага
ишлатилади. Мирта ёғи яраларга фойда қилади.
Куст ёғи қўтир ва қичималарпи гсзликда кетказади.
Бодом ёғи (бўғиннинг) ярим чиқишига, мойчечак
ҳам гулсафсар ёғи чарчаганга, укроп ёғи
совуқ урган кишига фойдалидир.
Бодом ёғи бош оғриғига, қулоқнинг лўқиллашига,
қулоқ шанғиллашига ва қулоқда қаттиқ овоз
эшитилишига қарши фойда қилади. Аччиқ бодом
ёғи кўп фойдали бўлиб, латифдир. Бу кўпроқ
қулоққа, унинг тиқилмаларига, шанғиллашига ва
унннг қуртларига қарши фойдалидир. Қизил гул
ёғи миянинг яллиғланишига ва пайдо бўла бошлаган
шишларга қарши жуда яхшидир. У мия қувватларини
ва фаҳмни орттиради. Бунинг табиати
мўътадилга якин. Шу сабабли жолинус, қизил гул
ёғи қаттиқ совуқ баданни қиздиради ва иссиқ
баданни совутади, деб даъво қилади. Менимча,
унинг ҳукмидаги энг тўғри фикр шуки, қизил гул
ёғининг иссиқ мизожли гавдаларни мўътадилликка
келтириши, унинг совуқ мизожли гавдаларнинг
оғриқларига жуда яхшидир. Сариқ йўнғичка
ёғи бошда бўладиган кепакланишга қарши
фойдалидир. Канакунжут ёғи бошдаги яраларга,
бошда бўладиган шишларга ва қулоқ оғриғига
фойда қилади.
द्वारा डाली गई
Sai Thit Naung
Android ज़रूरी है
Android 4.0+
श्रेणी
रिपोर्ट
Last updated on Jan 18, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Шифобахш мойлар
1.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
Jan 18, 2019