ТАБИАТНИНГ УЗИ ТАБИБ


4.0 द्वारा O'zbek tibbiyoti kitobi
Apr 18, 2019 पुराने संस्करणों

ТАБИАТНИНГ УЗИ ТАБИБ के बारे में

TABIATNING ЎZI TABIBTuzuvchi Abdukhalil Yuldashev

ТАБИАТНИНГ

ЎЗИ ТАБИБ

Тузувчи:

Абдухалил Юлдашев

Ушбу китобда табиатнинг шифобахў неъматлари борасида сўз юритилар экан,уларнингҳар битта касал- ликка қандай даво бўлиши ҳам кўрсатиб берилган.

Умид қиламизки, бу қўлланма шифокор кўмаги билан сизларга катта ёрдам беради.

Масъул муҳаррир: Шуҳрат Ғуломов Тақризчи:

Муҳаммедов Исроил

тиббиёт фанлари номзоди

Ушбу китоб соғлиқни сақлаш бўйича дарслик ҳисобланмайди. Барча твфсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиши шарт.

СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Шарқда минг йиллардан буён одамларни

табиблар даволаб келишади. Олимларнинг

таъкидлашларича, табиб-ҳакимлар амалиётида

доривор ўсимликлар 70-80 фоизни ташкил этган,

қолгани ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари,

озгина қисми эса табиий маъданлардан иборат

бўлган.

Ҳозирги пайтда Хитой, Япония, Вьетнам,

Корея, Лаос, Малайзия каби мамлакатларда халқ

табобатига давлат мақоми берилган. Биргина

Хитойда тиббий хизматнинг 40 фоизи халқ

табиблари томонидан кўрсатилади.

Бирлашган Миллатлар ТашкилотинингХалқаро

Соғликни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ) ўтган асрнинг

охирги йилларида халқ табобатини чуқур ўрганиш

ва бу соҳадаги тадқиқотларни янада кенгайтириш

бўйи-ча бир неча қарорлар қабул қилди.

Халқ табобати беш минг йилдан буён

одамларни даволаб келар экан, нега энди бугунга

келиб унинг ютуқларидан ва самараларидан кўз

юмиш керак? Айримлар халқ табобати деганда

руҳиятимизга, табиатимизга ва иқлимимизга

мос даволаш усулларини билиб-билмай инкор

қилиб, фақат замонавий тиббиётнигина

тан олишади. Лекин бу борада холис назар

ташланса, улар ўйлаганидай, гап у ёки бу усул-

нинг афзаллиги ё номатлублигида эмас, балки

самаралироқ, арзонроқ ва безарарини танлашда

экан.

Немис доришунослари узоқ йиллик тажриба-

лардан сўнг шундай хулосага келишгани айтилади:

улар аспирин ёки пенициллин препаратини юз йилдан (!) ортиқ ишлаб чиқаришларини, унга даво бўлувчи шифобахш ўсимликнинг тариқ донасидай миқдорини қўшиб, одамларга шу пайтгача тонна- тонналаб бўр “едиришганини” тан олишган ва “Уларга шу неъматнинг ўзини бера қолсак бўлмасмиди!?” дея афсус чекишган.

Демакки, дорихоналарда сотилаётган турфа дори ва дармондориларнинг салгина қисмида ҳақиқий шифо берувчи кўкат ёки мева улуши бор, қолган катта қисми эса касалликка мутлақо дахли йўқ кимёвий моддалардан иборат. Ҳар қандай кимёвий дори тўлалигича фойдали бўлолмайди, бир аъзога шифо берса, бошқасини, албатга, зарарлайди. Аксинча, табиий нарса ҳам даво, ҳам фойдалидир.

Масалан, мутахассислар тажрибада сурункали истеъмол қилинган антибиотиклартананингтурли касалликларга қарши курашувчи иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиши, яъни ташқаридан кирувчи зарарли микроб ва вирусларга қарши курашувчи фойдали вирусларни ҳалок этишини аниқлашди.

Кези келганда айтиш жоизки, Ўзбекистонда 4500 хилдан зиёд ёввойи ўсимлик ўсса, бундан 600 хили шифобахш ўсимликлардир. Табиат неъматларида инсон саломатлиги учун зарур ва фойдали ҳамма дармондорилар (витаминлар) мавжуд. Агар улар камайиб кетса ёки умуман бўлмаса, инсоннинг боши хасталикдан чиқмайди, ҳатто у ҳалок бўлиши мумкин.

Атроф-муҳитнинг инсон саломатлигида катта аҳамияти бор. Айниқса, йил фасллари алма-

шинувида кишилар ўз саломатликларига кўз- қулоқ бўлиб туришлари даркор. Сабаби иқлим, об- ҳаво инсон танаси ҳолатига ва соғлигига жиддий таъсир кўрсатади.

अतिरिक्त ऐप जानकारी

नवीनतम संस्करण

4.0

द्वारा डाली गई

ဇာ မဏီ

Android ज़रूरी है

Android 4.0+

अधिक दिखाएं

Use APKPure App

Get ТАБИАТНИНГ УЗИ ТАБИБ old version APK for Android

डाउनलोड

Use APKPure App

Get ТАБИАТНИНГ УЗИ ТАБИБ old version APK for Android

डाउनलोड

ТАБИАТНИНГ УЗИ ТАБИБ वैकल्पिक

O'zbek tibbiyoti kitobi से और प्राप्त करें

खोज करना