Use APKPure App
Get Очиқ хат old version APK for Android
Ochiқ झोपड़ियों
Бандаларини тоқатларига яраша амалга амр қилган
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз
Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом
салавоту дурудлар бўлсин!
Алпоҳ таолонинг иродаси ила мусупмон олами ўзининг
тарихи давомида кўпгина ҳолатларни бошидан
кечирган. Яхпш ҳолатлар ҳам бўлган, шунинг билан
бирга нохуш ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай ҳолат ғайримусулмон
халқлар тарихида ҳам кузатилган. Аслида бу
дунё ҳаётининг Аллоҳ таоло жорий қилган қоидалари
шундай тузилган. Мусулмон халқлар тарихига назар
соладиган бўлсак, тушкунлик ҳолатлари ўзининг алоҳида
хусусиятлари билан ажралиб туради.
Мисол учун, салиб урушлари мусулмон олами бошига
жуда кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлди.
Икки юз йил давом этган бу урушлар сабабидан мусулмон
олами мисли кўрилмаган катта зарар тортди. Аммо
мусулмон халқлар ҳукамолар ва упамолар раҳбарлигиз
Очицхат
да бошларига тушган бу мусибатларнинг сабабларини
ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар.
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилиб,
яхши натижаларга эришдилар.
Ундан кейинги энг катта мусибат мўғул босқинчилари
томонидан бўлди. Дастлаб мусулмонлар гангиб
қолдилар. Мўғулларни қиёмат қоим яқин қолганда чиқадиган
яъжуж ва маъжужлар деб хаёл қилганлар ҳам
бўлди. Аммо бу сафар ҳам мусулмон олами аста-секин
ўзига кела бошлади. Охир-оқибат ҳукамолар ва уламолар
раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг
сабабларини ўрганиб, уни бартараф этиш чораларини
кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат
қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.
Мусулмон оламининг бошига тушган учинчи катга
мусибат мустамлакачилик бўлди. Ушбу сиёсат бўйича
олиб борилган ҳаракат натижасида мусулмон оламида
у ёки бу мустамлакачи давлат қўл остига тушмаган мусулмон
халқ ва тупроқ қолмади. Бу сафарги мусибат аввалги
икки мусибатдан кам бўлмади. Аммо Аллоҳ таолога
ҳамду санолар бўлсинки, ҳукамолар ва уламолар
раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини
ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини
кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат
қилдилар ва яхши натижаларга эршцдилар.
Мусупмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган
мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда
катта мусибатдир. Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан
бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни
тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур
тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар
оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмокда.
Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар
каггаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусупмонларга
катта зарарлар етмоқца...
Хайриятки, ушбу аянчли ҳолатдан чиқишни ўйлаётган
ва бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилаётган
кишилар кўпайиб бормоқца. Жумладан, охирги пайтда
мусулмонлар бошига тушаётган мусибатларга сабаб
бўлаёттан тоифаларга қарши баъзи мусулмон уламолар
«очиқ хат» билан чиқдилар. Бу хат муаммони ҳал қилиш
бўйича кўрилаётган, кўпчиликка яхши таъсир қилган
чоралардан бири бўлди.
Ушбу очиқ хат матнини кўпчиликка етказиш мақсадида
уни бир рисола шаклида чоп этишни ният қилган
эдик. Шу муносабат ила, фурсатдан фойдаланиб, яна
айтмоқчи бўлган баъзи фикр ва мулоҳазаларни ҳам
қўшиб такдим қилишни раво кўрдик. Зотан, ҳар бир
муаммони ҳал қилиш учун унинг сабабларини яхшилаб
ўрганиш ва уларни бирма-бир муолажа қилиш зарур
бўлади. Кўпчиликнинг таъкидпашича, мусулмон
оламининг ҳаётида пайдо бўлаётган бугунги кундаги
аксарият муаммоларнинг бошида бемазҳаб ва илмсиз
жамоа ва шахсларнинг бедодликлари туради. Келаси
сатрларда мазкур ҳолатни ожизона баён қилишга уриниш
бор, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Android ज़रूरी है
4.0 and up
श्रेणी
रिपोर्ट
Last updated on Jun 28, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Очиқ хат
1.0 by Islomiy kitoblar
Jun 28, 2018