Use APKPure App
Get Дунё ва дин одоби old version APK for Android
Dunyo वा दिन odobi
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, хотамул анбиё Муҳаммад Мустафога,
ул зотнинг оила ва асҳобларига дуруду саломлар бўлсин!
Ислом оламининг беназир ва етук мутафаккири, аббосийлар
давлатининг сиёсий-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутган, дунёқараши
кенг ва фикри теран ажойиб адиблардан бири Абулҳасан
Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Басрий Мовардий Ислом
маданиятининг турли соҳаларини қамраб олган асарлари билан
ўз номини тарих саҳифаларига муҳрлади. Ҳижрий 364-450-йилларда
яшаб ўтган бу алломанинг «Дунё ва дин одоби» («Адаб
уд-дунё ваддин») китоби орадан шунча асрлар ўттанига қарамай
илм ахдининг юксак меҳр-муҳаббатига сазовор бўлиб келмоқда.
Тарихда ўтган машҳур уламолар ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида
ёзилган китобларда Абулҳасан Мовардийнинг Басра ва Бағдодда
ҳадис ва фиқхдан бошқа илм соҳалари билан шуғуллангани
тўғрисида бирон маълумот учрамайди, чунки бу икки соҳа ўша
пайтдаги ўқув дастурларнинг асосини ташкил этарди. Лекин Абулҳасан
Мовардийнинг ёзиб қолдирган китоблари диний илмлардан
ташқари адабиёт, шеърият, тилшунослик, фалсафа ва ижтимоий
фанлардан ҳам чуқур билимга эга эканини тасдиқпайди. Бу эса, ўз
навбатида, унинг бу соҳаларга оид китоблар билан танишлиги ва
ўз даврининг забардаст устозларидан таълим олганига ҳужжат-далил
бўлиб хизмат қилади.
Айниқса, алломанинг адиблик маҳорати исломий ва ундан
бошқа илмларда ҳам ўз замондошларидан илгарилаб кетганига
гувохдик беради. Адиб бир қанча диёрларда қозилик, Нишопур
вилоятида қози ул-қуззот вазифаларида ишлаб ўзига бой ҳаётий
тажриба орттиради. Мамлакатнинг у чеккасидан бу чеккасигача
хизмат юзасидан кезиб чиққан Абулҳасан Мовардий Бағдодга қайз
Дунё ва дин одоби
тиб келиб, у ерда Қуръонни тўлиқ тафсир қилди, фиқҳ, усул улфиқҳ
ва адабиёт фанидан талабаларга сабоқ берди, кўпгина асарларини
шу ерда таълиф қилди. Бир қатор нуфузли хонадонлар,
жумладан, халифа ал-Муқтадир ҳузурида обрў-эътибор қозонди.
Айтишларича, ҳижрий 429 санада халифа Жалолуддавла ибн
Бавейҳ ўз исмига «шоҳон шоҳ» (подшохдар подшоҳи) лақабини
қўшиб айтишларини талаб қилганда, бағдодлик қози Абуттаййиб
ал-Табарий каби бир гуруҳ фақиҳлар жоиз деб фатво бердилар.
Аммо Абулҳасан Мовардий қарши чиқиб, уни жоиз эмас, деб ўз
фикрини исботлади. Бу эса ўз-ўзидан Жалолуддавла билан аллома
ўртасига совуқчилик туширгандек бўлди. Лекин Жалолуддавла
уни саройга чақиртириб: «Бўлиб ўтган воқеада динга бўлган ихлосинг
туфайли менга ҳеч ким қилмаган яхшиликни қилдинг ва бу
билан ҳузуримда обрў-эътиборинг янада ошди», деди.
Илмий мероси. Мовардийнинг кўпгина китоблари бизгача
етиб келмаган. Ҳозиргача алломанинг ўн иккита китоб ёзиб
қолдиргани маълум бўлиб, улар уч туркумга ажратилган: биринчиси
- диний китоблар, иккинчиси - сиёсий-ижтимоий ва
учинчиси - тилшунослик ва адабиётга оид китоблар.
«Адаб уд-дунё вад-дин» китоби. Абулҳасан Мовардийнинг
мана шу китоби Ислом оламида кенг тарқалиб, ҳозирги
кунларда ҳам унга мурожаат қилинади. Бу асар Европада бир
неча марта нашр этилиб, Берлин, Лондон ва Мисрнинг нуфузли
кутубхоналарида унинг қўлёзма нусхалари сақланади. Бундан
ташқари, бу асарнинг яна бир қанча нусхалари Искандария, Фос
шаҳри (Марокаш)даги Қаравийлар университети кутубхоналари,
Ироқнинг Мосул ва Ҳиндистоннинг Рампур шаҳарларида
ҳам мавжудлиги аниқланган.
Айнан мазкур китоб мавзусига тўхталадиган бўлсак, унинг соф
илмий нуқтаи назардан ёритилган ахлоқий ва диний фазилатлар,
«Қабул қилинган одатлар одоби» деб номланган ижтимоий одоб
ва муомалага оид кўпгина мавзуларни қамраб олганига шоҳид
бўламиз. Муаллиф бу китобида ўрни келганда оят ва ҳадисларни
келтириш баробарида араб адабиёти ва Ислом одоби билан уйғунлашиб
кетган бошқа халқларнинг адабий манбаларидаги ҳикмат
ва насиҳатлар, мисол ва шеърлардан намуналар келтиради.
Android ज़रूरी है
4.0 and up
श्रेणी
रिपोर्ट
Last updated on Jun 27, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Дунё ва дин одоби
1.0 by Islomiy kitoblar
Jun 27, 2018