Use APKPure App
Get Бахтли бӯлишнинг 10-та сири old version APK for Android
चैत्य जीवन
Сиз бахт излаб бутун оламни кезиб чиқасиз, у эса доим ёнгинангизда, ҳар қандай инсоннинг қўли етгудай масофададир...
Гораций
Истаган кишингиздан ҳаётдан ҳаммадан ортиқ қандай тилаги борлигини сўрасангиз, энг кўп тарқалган жавоб: «Мен шунчаки бахтли бўлишни истайман», деган сўзлардан иборат бўлади. Бўлмаса, нима учун бахтли инсонлар шунчалик оз? Нима сабабдан дори ишлаб чиқаришда антидепрессант (тушкунликдан асровчи восита)лар энг жадал ривожланаётган соҳа бўлмоқда? Ўзларини бахтли ҳисобловчи кишилар нима учун бунчалар кам? Балки, бахтни топиш мумкин бўлмаган жойдан излаётгандирмиз?
Ишончим комилки, қанча пул топаётганимиз, ким бўлиб ишлаётганимиз ва қаерда умргузаронлик қилаётганимиздан қатъи назар, ҳаммамиз бахтли бўлишга лаёқатлимиз. Умримиз кечаётган онида шарт- шароитларимиз қандай бўлса-да, биз нафақат шунчаки бахтли бўлиш, балки тўлиқ бахтиёрлик туйгусидан баҳрамандликка лаёқатлимиз.
Ҳақиқий Бахт гаму ҳасратнинг йўқлигида эмас, балки қувонч, мамнуният ва ҳаётдан лаззатни туйишдан иборат. Бу инсон доимий равишда роҳат-фароғатда юриши керак, деган маънони билдирмайди. Ахир, ҳаётимизда шундай дамлар ҳам бўладики, шахсий йўқотишларга дуч келамиз, улар табиий равишда мусибат, андуҳ ва кўнгил қолишларни келтириб чиқармай сира иложи йўк. Лекин бу изтиробларни енгиб ўтишга кўмаклашувчи воситалар мавжудки, купинча ҳаётий синовлар ва кулфатларни галабаларга айлантиришга қодирмиз.
Бошқа кўпгина зарбулмасаллардан фарқли ўлароқ, ушбу китоб қаҳрамонларининг (мен таниган бир неча донишманд кишиларнинг умумлашган образи ифодаланган кекса хитойдан ташқари) бошидан кечирганлари ҳаётий воқеаларга асосланган. Албатта, қиссахонликни янада қизиқарлироқ қилиш умидида айрим персонажлар исми ҳамда ҳаёт тарзини ўзгартирдим, аммо уларнинг барчаси ўз умрининг хатарли дамларида галабага эришганлари рост ва ҳар бир бобда ёзилганидай, бахтли бўлдилар. Умид қиламанки, уларнинг бошидан кечган воқеалар сизни ҳам илҳомлантиради ва руҳингизни кўтаради, сиз ҳам улардан ибрат олиб, ўз ҳаётингизда Ҳақиқий Бахтга эришасиз.
Адам ЖЕКСОН
Хартфордшир, март, 1995
Keywords: uzbek o'zbek apps kitoblat kitob dastur dasturlar программа китоблар baxtli bo'lishning 10-ta siri
Last updated on Jul 10, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
द्वारा डाली गई
Kader Faraedun
Android ज़रूरी है
Android 4.2+
श्रेणी
रिपोर्ट
Бахтли бӯлишнинг 10-та сири
1.0 by Smart Books
Jul 10, 2019