Use APKPure App
Get Жаннат васфи old version APK for Android
Ushba dasturda Kitob muallifi Jannat ҳaқidagi oyatlarni batafsil tafsiretganlar ..
Ушбу рисола Имом Қуртубийнинг Ислом оламида «Тазкира» номи билан машҳур бўлган "Ат-
тазкирату фий аҳвалил мавта ва умурил ахирот" (Жон бериш ҳолатлари ва охират ишларидан
эслатма) китобидан бир бобдир. Унда дорул бақо - жаннат ишончли хабарлар билан васф
этилган.
Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўинча қўмитанинг 2006 йил 31 март 265-
сонли рухсати билан чоп этилди.
Ер юзида хайрли, эзгу ишларни амалга оширадиганлар учун жаннатларни шай этиб қўйган
парвардигоримиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Инсониятни эзгуликка бош-лаб, ул
абадий неъматлар диёри сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога (с.а.в.) саловот ва
саломлар ёғилсин. Дунёни яхшиликка буркаб, жаннат эшиги томон шошган, яхшиликда
мусобақалашган саҳобаи киромлар ва бошқа солиҳларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин.
Жумладан, жаннат васфини китобат этиб, қалбларда у ёққа нисбатан шавқ уйғотган Имом
Қуртубий ҳазратларини Аллоҳ раҳматига ғарқ этсин.
Азиз ўкувчи, ушбу мўъжаз рисола Ислом оламининг қадрли илмий меросларидан саналмиш
"Ат-тазкирату фий аҳвалил мавта ва умурил ахирот" — "Жон бериш ҳолатлари ва охират
ишларидан эслатма" китобидан бир бобдир (Аллоҳ насиб этса, яқин ойлар ичида қолган
боблар ҳам қўлингизга етиб бориши устида камарбастамиз).
Имом Қуртубий Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Абу Бакр ибн Фарҳ (вафотлари 671 ҳижрий,
шаввол) Андалуснинг Қуртуба шаҳрида таваллуд топганлар ("Қуртубий" деган тахаллус
олишлари ватанларига нисбатандир). Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан, ориф уламо, тақводор,
зоҳид, муфассир, насиҳатгўй эдилар. "Ал-жамеъу лиаҳкамил Қуръан" номли тафсирлари Ислом
оламида жуда машҳурдир.
Ушбу жаннат ҳақидаги бобда муаллиф жаннат ҳақидаги оятларни батафсил тафсир
этганлар, муфассирларнинг мўътабар сўзларини келтирганлар, саҳиҳ-ҳасан ҳадисларни,
саҳобаи киромлар ва бошқа улуғларнинг васфларини баён қилганлар, пировардда, жаннат
хусусида шундай "гулдаста" бунёд этганларки, ўқиган киши беихтиёр димоғида ажиб ҳидларни,
балки, жаннат бўйларини туяди. Албатта, жаннат улуғ маскан, барча мўминлар кўз тиккан
макон. Қолаверса, у ердаги неъматлару ҳурлар, қушлару-булоқлар ҳам ўз эгаларига интизор
турибди. Жаннат васфини ўқир экансиз, қалбингизда ажойиб ҳислар уйғонади, унга нисбатан
Жаннат васфи. Имом Қуртубий
www.ziyouz.com kutubxonasi 2
соғинч пайдо бўлади, умидингиз кучайиб, тоқатсизлик ҳам туғилса, ажаб эмас.
Аммо бир нарсани унутмаслигимиз керак. Жаннатни ҳар қанча соғинмайлик, шунинг ўзи у
ерга кириш учун кифоя эмас. Унинг маҳри шу дунёдир. Унинг қиймати шу дунёда тўланади.
"Биз бу дунёни яхши кўрамиз, чунки у дунёни (яъни, жаннатни) мана шу дунёда топамиз",
деган эдилар Ҳазрати Али. Жаннатни соғинмоқ бу дунёдан кечмоқ, дегани ҳам эмас. "Аллоҳ
сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират диёрини (ободлигини) истагин ва
дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин", дейилгандир Қасас сурасининг 77-оятида.
Пайғамбаримиз(с.а.в.) ҳам бу дунёсини деб, у дунёсидан, у дунёсини деб, бу дунёсидан
кечганлар мўмин эмаслигини айтганлар. Демак, мўмин киши икки тарафни ҳам бирдай тутади,
у дунёсининг ғамини мана шудунёда ейди.
Аллоҳ таоло инсонни ер юзига инсон ўлароқ жўнатган экан, вазифасини уддалаганлар
учунгина жаннат ҳозирлаб қўйилганини унутмаслик керак.
"Жаннат..."га сайрингиз хайрли бўлсин, шавқингиз тошсин, Аллоҳнинг ўзи уни муяссар
айласин, омийн, ё Раббил оламийн.
Муҳаррир
Теги: узбек узбекистон узбекистан узбекча дастурлар дастур программа барнома китоб o'zbek o'zbekiston o'zbekcha dastur kitob
Android ज़रूरी है
4.0.3 and up
श्रेणी
रिपोर्ट
Last updated on Jun 6, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Жаннат васфи
2.0 by Info-apps
Jun 6, 2018